Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Афғонистондаги диний мактабда портлаш содир бўлди

A A A
Афғонистондаги диний мактабда портлаш содир бўлди

Афғонистоннинг Саманган вилоятининг Айбак шаҳрида диний мактабда юз берган портлашда 35 киши ҳалок бўлди, яна 23 киши жароҳатланган.

ОАВ хабарларига кўра, портлаш қурбонларининг аксарияти мактаб ўқувчиларидир. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари бинодан олиб чиқилмоқда. Бундан ташқари, жабрланганларни эвакуация қилиш тартиби давом этмоқда.

Маълум бўлишича, воқеа пешин намози вақтида содир бўлган. Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Толибон ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Абдул-Нафи Тҳакур камида 10 киши ҳалок бўлганини тан олди. Шунингдек, у жиноятчиларни топиш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини айтди.

Киритилди: 22:30 30.11.2022. Ўқилди: 2025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!