Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

Толибон ўйинни ҳаром деб эълон қилди ва маҳаллий федерацияни ёпди.

Уларнинг фикрича, шахмат тасодиф ўйини бўлиб, уларнинг таълимотига зиддир.

2022 йилда афғон шахматчилари ва федерация вакиллари расмийларнинг кучли босимидан шикоят қилишганди. Гарчи жамоа ҳатто шахмат Олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган бўлса ҳам, Толибон шахматни қўллаб-қувватлашни деярли тўхтатди. Федерациянинг собиқ ижрочи директори Абасин Моҳиби шундай деди:

"Ўн бир ой давомида бирорта ҳам расмий турнир, семинар ёки шахматга оид бошқа тадбирлар ўтказилмади. Федерация расмийларининг аксарияти мамлакатни тарк этишди. Айрим вилоятларда шахмат тақиқланган. Ҳозирда федерациянинг аёллар бўлими ёпилган. Фаол аёл шахматчилар ҳам йўқ".

Кеча афғонистонлик шахматчилар ўзларининг севимли ўйинлари бўйича қўллаб-қувватлашни (жумладан, молиявий қўллаб-қувватлашни) қайта тиклашни сўраб маҳаллий спорт органига мурожаат қилишган, бироқ бунга жавобан улар фақат амирдан мамлакатда шахматни тўлиқ тақиқлаш ва федерация фаолиятини тугатиш тўғрисидаги фармони олган.

Киритилди: 23:49 10.05.2025. Ўқилди: 923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!