Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Афғонистонда қорилар мусобақаси пайтида ракета ҳужуми юз берди

A A A
Афғонистонда қорилар мусобақаси пайтида ракета ҳужуми юз берди

Афғонистоннинг Қунор вилоятида ўтказилаётган қорилар мусобақаси пайтида юз берган ракета ҳужуми оқибатида 16 киши яраланди.

Анадолу” агентлигининг хабар беришича, мусобақа Рамазон ойи муносабати билан Қунор вилояти волийлиги биносида ташкиллаштирилган эди. Волий Иқбол Саид 3 нафар тансоқчиси ва 13 нафар қорининг жароҳат олганини маълум қилди.

“Бу ҳужумни уютирганлар ислом душманларидир”, – деди у. Ҳужумни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

БМТ маълумотига кўра, Афғонистонда 2021 йилнинг дастлабки чорагида тинч аҳоли вакилларидан 573 нафари ҳалок бўлди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қурбонлар сони 29 фоиз кўп демакдир. Ўлимларнинг 43,5 фоизига “Толибон” ҳаракати, 17 фоизига ҳукумат томонидаги гуруҳлар, 5 фоизига ИШИД сабабчи бўлган.

Киритилди: 13:25 27.04.2021. Ўқилди: 3030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!