Афғонистон шимолидаги Бадахшон вилоятида кучли қор ёғиши ва кучли совуқ уч кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда шанба куни вилоят ахборот ва маданият бошқармаси директори Ҳикматуллоҳ Муҳаммадий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жума куни тушдан кейин Рағистон туманидаги Навобод қишлоғида фожиали воқеа содир бўлган: кучли қор ёғиши ва совуқ туфайли уч нафар бола бошқа қишлоққа кетаётганида йўлда ҳалок бўлган.
Кучли қор ва аёз баъзи жойларда, жумладан, Қобулни тўққизта шимолий вилоят ва Марказий Осиё давлатлари билан боғловчи муҳим йўл бўлган Саланг довонида ҳам тирбандликка олиб келди.
Бадахшонда ҳар йили қаттиқ совуқ ва қор ёғиши кузатилиб, аҳоли учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда.