Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Афғонистонда интернет тикланди

Афғонистонда интернет тикланди

Афғонистонда интернет тўлиқ тикланди, деб хабар берди Tolo News.

29 сентябр куни дунёда интернет эркинлиги мониторинги билан шуғулланувчи NetBlocks ташкилоти оптик толали интернетни ўчириш билан «Толибон» мамлакатда «маънавиятни таъминлаш чораларини» амалга оширишни бошлаганини таъкидлади.

30 сентябр куни Афғонистонда ҳукмронлик қилаётган «Толибон» ҳаракати бу даъволарни рад қилиб, мамлакатда интернетнинг ўчирилиши «оптик толали инфратузилманинг бузилиши» билан боғлиқлигини маълум қилди.

Associated Press хабарига кўра, бу мамлакатда интернетнинг илк ўчирилиши, бу эса банк, савдо ва авиацияда узилишларга олиб келгани ҳақидаги биринчи оммавий баёнотдир.

«Толибон» вакили Забиҳулло Мужоҳид сўзларига кўра, ҳозир оптик толали тармоқлар алмаштирилмоқда. «Толибон» бутун мамлакат бўйлаб интернетга киришни тақиқлагани ҳақидаги маълумотни ҳаракат вакили «миш-мишлар» деб атади.

Киритилди: 23:05 01.10.2025. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!