Бу ҳақда Афғонистон Ислом арбоблари учрашуви якунлари бўйича Покистон AAJ TV телеканали хабар бермоқда.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳам бу хабарни тасдиқламоқда.
Форум иштирокчилари қўшма декларация қабул қилиб, унда хориждаги ҳарбий амалиётларда иштирок этган ҳар қандай афғон давлатга қарши исёнчи деб ҳисобланиши айтилган. Ҳужжатда таъкидланишича, ҳукумат ушбу тамойилларга риоя этилишини қатъий назорат қилиши шарт.
Таъкидланишича, тақиқ диний мазмунга эга, уни бузиш гуноҳ ҳисобланади. Афғонистон ҳукумати эса қоидабузарларга кескин жазо қўллаш ҳуқуқини олди.
Шунингдек, учрашувда аниқлик киритилишича, ислом тизими ва миллий қадриятларни ҳимоя қилиш фуқароларнинг бурчидир, бироқ бу хорижий можароларда иштирок этишни оқламайди.