Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Афғонистон ТИВ: "Покистон Афғонистонни айблаш ўрнига "ўз назорат пунктларини назорат қилиши" керак"

Афғонистон ТИВ: "Покистон Афғонистонни айблаш ўрнига "ўз назорат пунктларини назорат қилиши" керак"

Кобул Исломобод билан тинч муносабатлар тарафдори, лекин керак бўлса ўз хавфсизлигини ҳимоя қилишга тайёр.

Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий Нью-Деҳлига ташрифи чоғида маълум қилди.

"Биз Покистон билан кескинлик ва тинч муносабатлар бўлишини истаймиз. Аммо муносабатлар нотўғри бошқарилса, биз хавфсизликни қандай таъминлашни ҳам биламиз", - дея Муттақий сўзларини келтиради агентлик.

Унинг қўшимча қилишича, Покистон Афғонистонни айблаш ўрнига “ўз назорат пунктларини назорат қилиши” керак.

Муттақийнинг баёноти Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида отишмалар ҳақида хабарлар пайдо бўлган пайтда янгради. Афғонистон ҳаво кучлари Покистоннинг Лаҳор шаҳрига зарба бергани маълум қилинган. Толибон расмийлари операция тафсилотларини маълум қилмаган. Афғонистоннинг TOLO News телеканали тўқнашувларда камида 58 Покистон аскари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Покистоннинг Geo телеканали тўқнашувларда камида бир неча ўнлаб афғон аскари ҳалок бўлганини хабар қилди.

Киритилди: 10:00 13.10.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!