Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Афғонистон АҚШни Доҳа келишувини бузганликда айбламоқда

Афғонистон АҚШни Доҳа келишувини бузганликда айбламоқда

Афғонистон АҚШ Қатарда имзоланган Доҳа келишувини бузганини айтди.

Ҳукумат матбуот котиби Мавлавий Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, АҚШ Афғонистондан қўшинлар олиб чиқиб кетилгандан кейин ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга ва қора рўйхатлардан чиқаришга, ҳамда турли тўсиқлар яратмасликка ваъда берган.

Бироқ, дейди у, АҚШ ҳозир Афғонистон ҳукуматини тан олинишига йўл қўймаслик учун бошқа давлатларга босим ўтказмоқда. Мужоҳиднинг таъкидлашича, Афғонистон иқтисод, савдо ва хавфсизлик соҳаларида муваффақиятга эришган, бироқ халқаро ҳамжамият афğон маблағларини музлатиб қўйишда давом этмоқда. АҚШ Афғонистонга БМТдан жой олишга тўсқинлик қилмоқда, бу эса тараққиётни секинлаштирмоқда.

Киритилди: 16:24 27.08.2024. Ўқилди: 1221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!