Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Афғонистон 261 МВт қувватга эга электр стансияларини қуришни режалаштирмоқда

Афғонистон 261 МВт қувватга эга электр стансияларини қуришни режалаштирмоқда

Афғонистон ҳукумати мамлакатнинг турли минтақаларида умумий қуввати 261 мегаватт бўлган электр стансиялари (шамол, қуёш, газ) қурилиши бошланганини эълон қилди, деб ёзади TOLONEWS.

Ҳукумат энергетика лойиҳаларига киритилган сармоя ҳажмини 23,7 миллиард афғон (334 миллион доллар) деб баҳоламоқда.

“Да Афгҳанистан Брешна Шеркат” (ДАБС) давлат энергетика компанияси бош директори Абдул Бари Умар ҳам яқин келажакда мамлакатнинг 70-80 туманларида электр энергияси лойиҳалари бўйича тендерлар ўтказилишини маълум қилди.

ℹ️ Афғонистон ҳозирда 2500 дан 3000 мегаваттгача электр энергиясига муҳтож. Ваҳоланки, электр энергиясининг атиги 25 фоизи Афғонистон электр стансияларига тўғри келади, 75 фоизи 🇺🇿Ўзбекистон, 🇹🇲Туркманистон ва 🇮🇷Эрондан импорт қилинади.

➡️ Шунингдек ўқинг: Қирғизистон Афғонистонга электр энергиясини бир кВт/соат учун 0,08 доллардан, Покистонга 0,09 доллардан сотишни режалаштирмоқда .
➡️ Қозоғистон Афғонистонда темир йўл қуришга қадам қўйди

Киритилди: 14:08 07.05.2025. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!