Айни пайтда ўзини Худо деб таъкидлаган афғонистонлик қочоқ Ландcхута (Бавария) судининг қарори билан руҳий шифохонада даволанмоқда.
Бу чора-тадбирлар йигирма икки ёшли эркакнинг кутилмаган хатти-ҳаракатлари туфайли амалга оширилган: бир йил муқаддам у икки ёш йигитга пул беришдан бош тортганлари учун қўлида қайчи билан таҳдид қилган, кейин эса уларга тош ҳам отган.
Полиция чақириққа келганида “қаҳрамон” қаршилик кўрсата бошлаган. Судда эса ўзини бутунлай бошқача тутган ва бу билан барчани ҳайратда қолдирган. Қочоқнинг таъкидлашича, у туғилганидан бошлаб илоҳий кучга эга бўлган. Суд жараёнида бўлса ўзини Худо деб атаган. Ўзга сайёраликлар билан гаплашиб туришини ҳам таъкидлаб ўтган. Бундан ташқари, агар уни озод қилишмаса, кучли совуқни юзага келтиришини ҳам айтган.
Manba: planetanovosti.com