Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АЭС қурилиши Ўзбекистонда "ток" нархини пасайтирадими?

АЭС қурилиши Ўзбекистонда "ток" нархини пасайтирадими?

Москвадаги форумда “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаевнинг айтишича, атом электр станцияси қурилиши мамлакатда электр энергияси нархини арзонлаштириши мумкин.

“Инвестиция давридан сўнг 1 кВт/соат электр ишлаб чиқариш таннархи кескин тушади. Қувват қанча кўп бўлса, энергия оптималлашади, натижада нархлар ҳам пасаяди”, — деди у.

Бироқ иқтисодчи Отабек Бакиров бу фикрга шубҳа билан қарамоқда:
“АЕС қурилиши арзон "ток" баҳонаси билан асосланмоқда. Ҳолбуки, атом энергияси газ, шамол ёки сувдан қимматроқ. Нарх пасайишига аниқ изоҳ берилмаган”.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилояти Фориш туманида кичик қувватли АЭС қурилиши бошланган бўлиб, станция 7–8 йилда ишга тушиши кутилмоқда.

Киритилди: 19:12 29.09.2025. Ўқилди: 1021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!