Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Adidas Зиданнинг афсонавий фаолиятини акс эттирувчи ҳашаматли бутсаларни сотувга чиқарди (фото)

Adidas Зиданнинг афсонавий фаолиятини акс эттирувчи ҳашаматли бутсаларни сотувга чиқарди (фото)

Adidas Зиданнинг бренд билан 30 йиллик ҳамкорлигига бағишланган ва унинг афсонавий фаолиятига ишора қилувчи рамзий деталларга бой бўлган Predator бутсаларининг махсус, ҳашаматли версиясини тақдим этди.

Зизу — Predator моделининг асосий қиёфасидир. У ушбу бутсаларда 1998-йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, 2006-йилги финалда эса машҳур олтин рангли версияда майдонга тушган эди. Янги моделда замонавий технологиялар ва Зиданнинг фаолиятидаги энг ёрқин саҳифалар мужассамлаштирилган.

Adidas Зиданнинг афсонавий фаолиятини акс эттирувчи ҳашаматли бутсаларни сотувга чиқарди (фото)

Моделнинг асосий хусусиятлари ва деталлари:

Ранги ва миллий рамзлар: Бутсалар оқ ва олтин ранглар уйғунлигида ишланган. Ташқи томонидаги кўк, оқ ва қизил элементлар унинг Франция терма жамоасидаги зафарларига ишора қилади.

Шахсий логотип: Қайтарма тилчасида Зиданнинг олтин рангли шахсий логотипи туширилган. Ушбу логотип дизайни Зизунинг 2002-йилги Чемпионлар лигаси финалида урган машҳур афсонавий голидан илҳомланиб яратилган.

Фаолият географияси: Тилча остидаги эластик тасмаларида Зиданнинг босиб ўтган йўли акс этган. Ўнг бутсада унинг профессионал фаолиятида муҳим ўрин тутган шаҳарлар, чап бутсада эса бўлажак афсонанинг болалиги ва ёшлиги ўтган Марсель туманлари номлари ёзилган.

Юбилей белгиси: Махсус "ЗЗ30" маркировкаси футболчи ва бренд ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорликни англатади.

Ушбу чекланган миқдордаги оёқ кийимлар (лимитед эдитион) 8 сентябрдан сотувга чиқади. Бутсанинг тахминий нархи — 300 евро атрофида.

Киритилди: 14:00 08.09.2026. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!