Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Adidas бойкот эьлон қиладими?

Adidas бойкот эьлон қиладими?

Германиянинг Adidas спорт кийимлари компанияси халқаро миқёсда машҳур фаластинлик-америкалик модель Белла Ҳадидни Исроилга хайрихоҳ лобби гуруҳлари ва ташкилотларининг норозилигидан сўнг ўз маҳсулотларини реклама қилишдан воз кечгач, норозилик ва бойкот чақириқларига дуч келди.

Исроил томонидан танқид қилинганидан кейин Adidas узоқ вақтдан бери Фаластин ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган Ҳадид хизматларидан бош тортди.

Daily Mailнинг вазиятдан хабардор манбасига таяниб хабар беришича, Ҳадид ўз адвокатларини қонуний чоралар кўриш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган ва бренд реклама кампанияси туфайли юзага келган «хафагарчилик ёки қайғу» учун узр сўраган.

Компаниянинг бу қароридан сўнг кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Adidasнинг хатти-ҳаракатларига Ҳадидни ҳимоя қилиш орқали жавоб беришди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири шундай деб ёзди: «Белла Ҳадид - қаҳрамон! Умид қиламанки, Adidas бойкотдан азият чекади». Бошқа бир фойдаланувчи: «Кечирасиз, болалар, мен Адидасъни Белла Ҳадидга қўрқоқча муносабатда бўлгани учун сотиб олмайман», деб жавоб берди.

Adidasга қарши норозилик бойкот чақириқларига айланганлиги сабабли, фойдаланувчилар: «Белла Ҳадид воқеасидан кейин биз Adidas билан хайрлашамиз» деб таъкидладилар.

Киритилди: 02:14 24.07.2024. Ўқилди: 1467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!