Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Адабиёт йўналишида 2021 йилги Нобел мукофоти совриндори маълум бўлди

Адабиёт йўналишида 2021 йилги Нобел мукофоти совриндори маълум бўлди

Танзаниялик ёзувчи Абдулраззоқ Гурна Адабиёт йўналишида 2021 йилги Нобел мукофоти совриндори бўлди.

У «истилочилик оқибатлари ҳамда маданиятлар ва қитъалар орасига тушиб қолган қочоқлар тақдири мавзусини ёритгани учун» ушбу мукофотга лойиқ кўрилди. Абдулраззоқ Гурна ҳозир Буюк Британияда яшайди.

Жорий йилнинг 4 октябрдан Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилиш ҳафталиги бошланган эди.

Бунгача Тиббиёт ва физиология йўналишида нуфузли мукофот Калифорния университети профессори Девид Жулиус ва АҚШдаги Скрипс илмий-тадқиқот институти ходими Ардем Патапутян, Физика бўйича Жоржио Паризи, Клаус Ҳасселман ва Сюкуро Манабе, Кимё йўналишида Бенжамин Лист ва Девид Макмиллан мукофотга лойиқ кўрилган эди.

Нобел мукофотининг Тинчлик ва Иқтисодиёт бўйича совриндорлари 8 ва 11 октябрь кунлари эълон қилинади.

Киритилди: 18:45 07.10.2021. Ўқилди: 2171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!