Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларига қабул бошланди

Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларига қабул бошланди

Юртимизда коллеж ва техникумларга қабул бошланди. Абитуриентларни рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтида “Профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилади.

❗️ Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 72 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ҳам 2 ва 3 йиллик ўқув дастурлари асосида қабул жараёнлари бошланди.

Жумладан, қабул:

📚 Тиббий профилактика иши;
📚 Тиббий-ижтимоий иш;
📚 Патронаж ҳамширалиги йўналишлари —
2 йиллик ўқув дастури асосида;

📚 Ҳамширалик иши;
📚 Фельдшерлик иши;
📚Функционал диагностика ва лаборатория иши;
📚Стоматология;
📚Фармацевтика йўналишлари —
3 йиллик ўқув дастури асосида амалга оширилади.

Рўйхатга олиш 10 сентябрга қадар (10 сентябрь куни ҳам) давом этади ҳамда ушбу муддатга қадар абитуриентлар ўз маълумотларини таҳрирлаш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 15:30 11.08.2023. Ўқилди: 8287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!