Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовнинг маълум қилишича, бу йил ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
"Хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтини оптималлаштиришни ўйлаяпмиз.
Ҳар бир йўналишдан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари, мутахассислар томонидан ижодий имтиҳонларнинг дастури ишлаб чиқади. Олий ўқув юрти ўзи моделлаштиради, ректорлар, мутахассислар ўйлаб, таклифларини киритади», — деди Мажидов.