▪️Aризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда 8 июнга қадар қабул қилинади.
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:
➖ кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этиш тушунилади;
➖ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
➖ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
➖ ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
➖ икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
➖ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
❗️Тавсияномалар сонига чеклов йўқ. Ажратилган квота сони — 2 мингта. Яъни тавсиянома олган хотин-қизлар жами 10 минг нафар бўлса, шулар орасидан 2 минг киши қўшимча квотага талабаликка қабул қилинади.