Тест имтиҳони ўтказиладиган жойга қанча вақт олдин бориш керак? Бу саволга ДТМ бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров жавоб берди.
"Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган секторларга камида ярим соат олдин келиб ўз ўрнини эгаллаши керак. Эрталабки сменада 6:30дан бошлаб абитуриентларни бинога киритиш бошланади, Иккинчи сменада 16:30дан бошлаб секторларга киритиш ишлари бошланади".