Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Абитуриент-2021: Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани?

A A A
Абитуриент-2021: Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани?

Жорий йилда абитуриентларга рўйхатдан ўтишда давлат грантини устуворлик сифатида белгилаш имконияти яратилди.

👉 Бунда абитуриент устуворлик сифатида:

🔹 Давлат грантини танласа - танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;

🔹 Давлат гранти ва тўлов-контрактни танласа - олдинги йиллардаги каби ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади.

❗️Танлов абитуриент танлаган таълим йўналишларининг қатъий кетма-кетлиги бўйича у танлаган устуворлик (“Давлат гранти” ёки “Давлат гранти ва тўлов-контракт”) асосида амалга оширилади.

Aбитуриентлардан устуворликни белгилашда эътиборли бўлишларини сўраймиз, дейилади (https://t.me/dtmuzb/3568) ДТМ хабарида.

Киритилди: 16:04 07.07.2021. Ўқилди: 3964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!