Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Абдусатторов Тошкентдаги мусобақада қанча пул ишлаб топгани маълум бўлди

Абдусатторов Тошкентдаги мусобақада қанча пул ишлаб топгани маълум бўлди

Тошкентда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи Рустам Қосимжонов кубоги якунланди.

Хабар берилганидек, мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко билан чемпионликни қўлга киритди. Шу билан бир қаторда у 12 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга чиқди.

Иккинчи ўрин эгаси Жавоҳир Синдаров (6 очко) 8 000, учинчи ўриндаги эронлик таниқли гроссмейстер Парҳам Мақсоодлоо 6 000 АҚШ доллари соҳибига айланди.

Ўзбекистоннинг таниқли шахмат устаси Рустам Қосимжонов эса Парҳам Мақсоодлоо сингари 5,5 очко тўплади, аммо қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринда жойлашди.

Маълумот учун Нодирбек сўнгги бор Superbet Chess Classic Romania турнирида кўриниш берган эди. Ушбу турнирда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси якунда 9-ўринни эгаллади ҳамда ташкилотчилар томонидан тақдим этилган 14500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.

Синдоров Ўзбекистонда ўтказилган Uzchess Cup турнирида қатнашди. Мусобақани 5-ўринда якунлаган ёш шахматчи 10 минг АҚШ долларига эга чиқди.

Киритилди: 14:58 10.07.2024. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!