"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев "Ал-Ҳилол" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи навбатда совуқ ҳавога қарамай, стадионда келиб бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Биз биринчи беллашувда ғалаба қозондик. "Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Олдинда турган иккинчи учрашувга ҳозирлик кўрамиз.
Охирги 10 дақиқаликни ҳисобга олмаганда рақибдан кучлироқ ўйнадик. Сўнгги дақиқаларда рақиб тўпни жарима майдонига ҳаводан етказишга уринди", - деди ярим ҳимоячи.