Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?

Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?

speedsdb.com сайти футболчиларнинг тезлиги борасидаги маълумотларни тақдим этиб бормоқда. Бироқ у ердаги рақамлар у қадар аниқ эмас.

Хусусан, "Манчестер Сити" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил 8 март куни "Ноттингем Форрест"га қарши ўйинда 36,29 км/соат тезлик қайд этган, лекин бу кўрсаткич рейтингда инобатга олинмаган. Бундан ташқари, Ҳусанов "Ланс" сафида ҳаракат қилган вақтида ("Реймс"га қарши баҳсда, 2024 йил 29 ноябрь) 37 км/соат тезликка эришган эди.

Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов ё сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторидан жой олган, ёки камида кучли ўнликка жуда яқин масофада турибди.

Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?

Киритилди: 16:22 07.01.2026. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!