Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ-2026даги энг қиммат марказий ҳимоячилар топ-5 талигидан жой олди

Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ-2026даги энг қиммат марказий ҳимоячилар топ-5 талигидан жой олди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ-2026 иштирокчилари орасидаги энг қиммат марказий ҳимоячилар рейтингида бешинчи ўринни эгаллади.

TransferRoom платформаси маълумотига кўра, "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилаётган 22 ёшли футболчининг бозор қиймати 62,2 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Рейтингда биринчи ўринни Пау Кубарси эгаллаб турибди. "Барселона" ҳимоячисининг трансфер қиймати 118 миллион еврони ташкил қилади.

Иккинчи поғонадан Вильям Салиба ўрин олган бўлиб, "Арсенал" футболчиси 90,5 миллион еврога баҳоланган. Учинчи ўрин эса Марк Гехига тегишли. "Манчестер Сити" аъзосининг қиймати 84,6 миллион еврони ташкил этади.

ЖЧ-2026даги энг қиммат марказий ҳимоячилар рейтинги:

  1. Пау Кубарси (Испания, «Барселона») — 118 млн евро

  2. Вильям Салиба (Франция, «Арсенал») — 90,5 млн евро

  3. Марк Гехи (Англия, «Манчестер Сити») — 84,6 млн евро

  4. Виллиан Пачо (Эквадор, «ПСЖ») — 69,5 млн евро

  5. Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон, «Манчестер Сити») — 62,2 млн евро

  6. Лука Вушкович (Хорватия, «Тоттенҳэм») — 59,8 млн евро

  7. Рубен Диаш (Португалия, «Манчестер Сити») — 57,7 млн евро

  8. Габриэл Магальяйнс (Бразилия, «Арсенал») — 56,8 млн евро

  9. Дайо Упамекано (Франция, «Бавария») — 56,1 млн евро

  10. Эрик Гарсия (Испания, «Барселона») — 55 млн евро

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди. Фабио Каннаваро шогирдлари ЖЧ-2026 K гуруҳида Колумбия, Португалия ва ДР Конго билан бирга кураш олиб бормоқда.

Киритилди: 01:11 18.06.2026. Ўқилди: 1408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!