Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов бобосининг вафоти сабаб «Атлетико»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Абдуқодир Ҳусанов бобосининг вафоти сабаб «Атлетико»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов оилавий сабаб жамоасининг «Атлетико»га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этмайди.

Журналист Нарзулла Сайдуллаев маълум қилишича, ўзбекистонлик футболчи бобосининг вафоти муносабати билан клуб раҳбариятидан Жанубий Кореядаги мавсумолди йиғинни эрта тарк этишга рухсат сўраган.

Ҳозирда Ҳусанов Тошкентда экани айтилмоқда. У яқин вақт ичида Манчестерга йўл олиб, «Манчестер Сити»нинг асосий қароргоҳидаги мавсумолди тайёргарлик жараёнига қўшилади.

Шу тариқа, 22 ёшли ҳимоячи бугунги «Атлетико»га қарши режалаштирилган ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади.

Киритилди: 16:16 09.08.2026. Ўқилди: 1037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!