Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Aбдулғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилган.

“Толибон” муваққат ҳукумати расмий саҳифасида хабар берилишича, Мулла Абдулғани Бародар Ўзбекистонга нисбатан Афғонистон томонидан ҳеч қандай таҳдид қилинмаслигини билдирган.

Бародар қўшни давлатлар, минтақа ва бутун дунёга Афғонистон ҳудуди ҳеч бир давлатга қарши ишлатилмаслиги ҳамда мамлакат ҳеч қандай таҳдид туғдирмаслигига ваъда берди.

Киритилди: 17:46 23.02.2025. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!