Ўзбекистон Афғонистон билан савдо айланмасини жорий йилда 1 миллиард долларга, яқин келажакда эса 3 миллиард долларга етказмоқчи.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Кобулда ташриф доирасида Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, бош вазир ўринбосари Абдус-Салом Ҳанафий, бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва Ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Музокаралар давомида ўзаро савдо айланмасини жорий йилда 1 миллиард долларга, яқин истиқболда эса 3 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.