Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Абдулазиз Комилов Туркманистонда унвон билан тақдирланди

Абдулазиз Комилов Туркманистонда унвон билан тақдирланди

Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди. Қолаверса, унга «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали топширилди.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, ҳозирги президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловни «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирлади.

Мукофотга Комиловнинг миллий анъаналарни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси; Ёш авлодни тарбиялашдаги хизмати; Сиёсий, иқтисодий ва илмий-маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширган ишлари сабаб бўлган.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов Туркман шоири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали ва ёдгорлик белгилари билан ҳам тақдирланди.

Киритилди: 16:12 13.12.2024. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!