Бугун 8 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Аббосбек Файзуллаев Париж Олимпиадасида иштирок этадими?

Аббосбек Файзуллаев Париж Олимпиадасида иштирок этадими?

“ЦСКА” бош мураббийи Марко Николич Аббосбек Файзуллаевнинг Париж Олимпиадасида иштирок этиши борасидаги саволларга жавоб берди.

“Аббос Олимпиадада Ўзбекистон сафида майдонга тушадими? Олимпиада ўйинлари футболчи ҳаётида бир марта бўлиши мумкин. Бу — менинг жавобим. Олдимизда икки ҳафта бор, у ўзини қандай ҳис қилаётганига қараймиз. Лекин футболчини қандай қилиб ҳаётида бир марта берилаётган имкониятдан маҳрум қилиш мумкин?”, — дейди Николич.

Эслатиб ўтамиз, Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада 26 июль куни старт олади ва 11 августга қадар давом этади. Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси C гуруҳидан жой олган ва гуруҳда Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 12:39 01.07.2024. Ўқилди: 999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!