Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Аббос Фаластин маблағларини озод қилишга чақирмоқда

Аббос Фаластин маблағларини озод қилишга чақирмоқда

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Рамаллаҳда Латвия президенти Эдгарс Ринкевич билан учрашувда Яқин Шарқдаги вазиятнинг ёмонлашуви, жумладан Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётини муҳокама қилди.

WAFA ахборот агентлиги хабарига кўра, Аббос “Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда Фаластин халқига қарши амалга оширилаётган кенг қамровли тажовуз ва геноцид жиноятларини зудлик билан тўхтатиш зарурлигини” таъкидлаган.

У "Исроил ҳукумати қўлидаги Фаластин маблағларини озод қилиш зарурлигига" ишора қилди.

Аббос, шунингдек, “Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишини тезлаштиришга” чақирди.

Киритилди: 09:56 21.11.2023. Ўқилди: 1488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!