Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

А Серия. "Ювентус" сафарда йирик ҳисобда мағлубиятга учради

А Серия. "Ювентус" сафарда йирик ҳисобда мағлубиятга учради

Италия чемпионатининг 29-турида "Фиорентина" ўз майдонида "Ювентус" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 3:0.

Ўйиндаги илк гол 15-дақиқада Робин Госенс томонидан киритилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Роландо Мандрагора ҳисобдаги фарқни оширди. Иккинчи бўлим бошида Алберт Гудмюндссон ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

"Фиорентина" очколарини 48 тага етказиб, А Серия турнир жадвалида саккизинчи ўринга кўтарилиб олди. "Ювентус" 52 очко билан бешинчи ўринни сақлаб турибди.

30 март куни "бинафшаранглилар" "Аталанта"га қарши майдонга тушади. Турин клуби бир кун аввал ўз майдонида "Женоа"ни қабул қилади.

Киритилди: 00:12 17.03.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!