Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

99 ёшли онахон коронавирусдан соғайди

A A A
99 ёшли онахон коронавирусдан соғайди

14 март куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига 1922 йилда туғилган фуқаро Т. Т. коронавирус ташхиси билан олиб келинган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Беморда ўтказилган ПЗР тести натижалари мусбат чиққан, рентген текширувларида икки томонлама гидроторакс суюқлик аниқланган.

«Даволаш жараёнида торакал жарроҳлик йўли билан  беморнинг ўпкасидан 10 кун давомида 4 марта, жами 2 литр суюқли олинди.  Бемор кичик операциядан ҳам муваффақиятли чиқди, икки ҳафта давомида интенсив даво муолажалари ўтказилди. Шу тарзда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгара бошлади. Ниҳоят, муолажалардан сўнг олинган ПЗР тести  манфий натижани кўрсатди», — дейди шифохонанинг реанимация бўлими мудири Доно Жўламанова.

Бундан ташқари, беморда ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.  Бемордаги юрак етишмовчилиги асоратлари ҳам тезда бартараф этилди.

Айни пайтда 99 ёшли онахон коронавирусдан буткул соғайган ва уйига қайтган.

Киритилди: 05:50 28.03.2021. Ўқилди: 2698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!