Тошкент шаҳрида юридик шахслар учун мўлжалланган 01 888 BBB авторақами 1 миллиард 14 миллион сўмга сотилди. Мазкур рақам савдоси avtoraqam.uzex.uz порталида онлайн ўтказилган.
Кеча, 24 декабрь куни 337 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган авторақамнинг нархи аукцион тугаш вақтига қадар 965 миллион 250 минг сўмга кўтарилган. Якунда бу авторақам учун савдолар тўхтагандаги таклиф этилган энг юқори нарх бўлган.
48,7 миллион сўм авторақам учун комиссия тўлови ва 33,75 миллион гаров пулини ҳисобга олган ҳолда якуний қиймат 1 миллиард 14 миллион сўмга етган.