Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

7 ёшли болада 526 та тиш чиқди

7 ёшли болада 526 та тиш чиқди

Ҳиндистонда шифокорлар 7 ёшли боланинг 526 та қўшимча тишини олиб ташлашди. Сўнгги пайтларда бола тез-тез пастки жағидаги кучли оғриқлардан шикоят қилган. Рентген ва компьютер томографияси қуйидагиларни кўрсатди: оғиз бўшлиғида жуда кўп миқдордаги майда оддий тишлар билан ажралиб турадиган шиш бор.

Ҳиндистонлик шифокорлар шошилинч жарроҳлик аралашуви зарурлигини айтишди. Бола бир неча соат давомида операция қилинди ва охир-оқибат тишлар муваффақиятли олиб ташланди. Шифокорларнинг айтишича, беморнинг аҳволи қониқарли.

Мутациянинг сабаблари ҳақидаги саволга шифокорлар ҳали ҳам аниқ жавоб беришда қийналмоқда. Улар аномалия қандайдир ирсий касалликнинг оқибати бўлиши мумкинлигини айтишди.

Ҳиндистонлик шифокорлар охирги марта 2014 йилда худди шундай аномалияга дуч келишган. Ўшанда бемор операция қилиниб, 232 та тиши олиб ташланганди.

Киритилди: Бугун 06:41. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!