Бугун 26 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

64 млн.сўм қарз сабаб "иномарка" жарима майдонидан жой олди

64 млн.сўм қарз сабаб "иномарка" жарима майдонидан жой олди

Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 21.09.2024 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Дж.М.дан ундирувчи АТБ "Алоқабанк" фойдасига 64 млн. 091 минг 416 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд бўлиб, ижро ҳужжати 24.09.2024 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочиси И.Рахимов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.

Қонун талаби асосида қарздорга банк олдидаги қарз суммаларини қоплаши учун ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ижро ҳужжати талаби бажарилмаган. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор мол-мулклари ўрганилган, ўрганиш давомида қарздорга тегишли бўлган “DONGFENG PASSENGER CAR AEOLUS SHINE” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли бўлган транспорт воситаси хатланиб жарима майдончасига жойлаштирилган.

Хозирда мазкур транспортни реализация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:46 25.10.2024. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!