Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

6 нафар ходимнинг ҳақи ва 1,5 млрд. сўм солиқ қарзи тўлаб берилди

A A A
6 нафар ходимнинг ҳақи ва 1,5 млрд. сўм солиқ қарзи тўлаб берилди

Янги таҳрирдаги Меҳнат Кодексининг 253-моддасига кўра, ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан 2 қисмга бўлинган ҳолда тўланади.

Бироқ, айрим иш берувчилар томонидан ушбу норма талабларига риоя этилмаслиги оқибатида судлар томонидан ходимга иш ҳақининг мажбурий тартибда ундирилиши ҳақида ижро ҳужжатлари тузилади.

Бўстон туманида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятнинг ҳам нафақат ходимлари, балки солиқ идораси олдида ҳам қарздорлиги вужудга келган.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, мазкур жамиятдан жами 1 455 689 421 сўм солиқ қарзи, 6 нафар ишчиси учун 113 674 000 сўм миқдоридаги иш хақи, шунингдек 4 500 000 сўм давлат божини ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари даврида қарздор жамият қарзларини тўлолмагач унга тегишли “Машина трактор парки” бино-иншоатлари хатланиб, рўйхатга олинган.

Ушбу бино-иншоати 4,4 млрд. сўм билан “e-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган. Ўтказилган такрорий савдолардан сўнг мулк 2,4 млрд. сўмга сотилган.

Сотувдан тушган маблағлари қарздор жамиятнинг солиқ қарзини бартараф этиш билан бирга иш хақидан бўлган қарзлари ва давлат божи учун ўтказилди.

Албатта, бундай ҳолатга тушмаслик учун ишни тўғри ташкиллаштириш ва молиявий имкониятларни баҳолай билиш ташкилот раҳбарига масъулият юклайди.

Киритилди: 19:04 08.06.2023. Ўқилди: 1642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!