Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

6 июнь куни Ерга потенциал хавфли астероид яқинлашади

6 июнь куни Ерга потенциал хавфли астероид яқинлашади

Катталиги футбол майдонига тенг бўлган 163348 (2002 NN4) потенциал хавфли астероиди Ерга яқинлашади. Бу ҳақда Space Reference хабар бермоқда.

Самовий жисм 2002 йилда топилган. Тахминларга кўра, 6 июнь куни Тошкент вақти билан соат 8.20да у сайёрадан минимал масофада ўтади. Aстероид ва сайёра орасидаги масофа 5,93 миллион километрни ташкил қилади. Космик жисмнинг Ерга энг кам масофаси орбитадан Ойгача бўлган масофадан 13 баравар катта бўлади.

Aстероиднинг траекторияси Ер орбитасини кесиб ўтади, шунинг учун у потенциал хавфли деб ҳисобланади. Гарчи астероид «мутлақ нуқтаи назардан» кичкина бўлса ҳам (250 метрдан 570 метргача), бу бошқа хавфли таналарнинг 90 фоизидан кўпроғини ташкил қилади.

Киритилди: 08:33 02.06.2020. Ўқилди: 4335 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!