Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

516 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҚҚСнинг нол ставкаси жорий этилди

516 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҚҚСнинг нол ставкаси жорий этилди

Адлия вазирлиги Қўшилган қиймат солиғининг «нол» ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхатини давлат рўйхатидан ўтказди.

Рўйхатга жами 516 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти киритилган бўлиб, унга пахта ва ғалла кирмайди.

Ушбу тартиб Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 4 сентябрдаги ПФ–153-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари етиштирган маҳсулотларни реализация қилишда ҚҚСнинг «нол» фоизлик ставкаси қўлланилади.

Тасдиқланган рўйхатга киритилган маҳсулотларни етиштириш учун харид қилинган товар ва хизматлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси ишлаб чиқарувчиларга қайтариб берилади.

Ҳужжатга кўра, ушбу маблағлар автоматлаштирилган тартибда қайтарилади. ҚҚС суммасини қайтариш муддати уч иш куни этиб белгиланган.

Киритилди: 16:32 23.07.2026. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!