Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

49 нафар афғон муҳожирлари ўз ватанларига қайтарилди

49 нафар афғон муҳожирлари ўз ватанларига қайтарилди

Миграция вазирлиги 31 май куни Қундуз вилоятидаги Шерхон чегара пункти орқали 49 нафар афғон муҳожирлари ўз ватанларига қайтарилганини маълум қилди.

Толибонга кўра, улардан 36 нафарининг Тожикистонда яшаш учун рухсатномаси, 13 нафарининг паспорт ва визаси бўлган. Толибон вакилларининг таъкидлашича, уларни депортация қилиш сабаби номаълум.

Тожикистон расмийлари бу ҳақда ҳеч нарса демаган.

Бир ой аввал, 21 апрел куни Афғонистон ёш журналистлар маркази Тожикистон 50 га яқин афғон қочқинини депортация қилгани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда Ваҳдат шаҳрида яшовчи бу шахсларда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан берилган барча қочқин ҳужжатлари бўлгани хабар қилинган эди.

"Қочқинлар Ваҳдат шаҳар хавфсизлик бўлимига чақирилиб, ҳужжатлари олиб қўйилди, сўнгра икки машинада чегарага олиб кетилди. Яна бир қанча қочқинлар ҳам Тожикистон хавфсизлик кучлари томонидан кўча ва бозорларда ушланиб, Афғонистонга депортация қилинди", — дейилади марказ хабарида.

Норасмий маълумотларга кўра, айни пайтда Тожикистонда, асосан, Душанбе ва Ваҳдат шаҳарлари ҳамда Рудакий вилоятида 10 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси истиқомат қилади.

Киритилди: 14:42 04.06.2025. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!