Исроил ҳарбий хизматчиси Агам Бергер Ғазо секторидаги асирликдан озод қилиниб, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакилларига топширилди. Уни қўйиб юборишдан олдин жангарилар унга асирликда ўтказган кунларини эслатиб турувчи бир неча нарсалар солинган пакетни беришди. Шундан сўнг Бергер Исроил махсус хизматларига топширилди. Бугун эрталаб уни олиб кетаётган автомобиллар карвони Исроил чегарасидан ўтди.
Бугун Бергер билан бирга яна икки нафар исроиллик ҳам озод қилинди: 29 ёшли Арбел Йегуд ва 80 ёшли Гади Моше Мозес. Шунингдек, 7-октабр куни ўғирлаб кетилган беш нафар таиландлик фуқарони ҳам яқин соатларда озод қилиш кутилмоқда. Уларнинг қутқарилиши Таиланд ҳукумати ва ҲАМАС гуруҳи ўртасидаги бевосита музокаралар натижасида амалга ошди.
Агам Бергер 2023 йилнинг 7-октабр куни Наҳал-Оз ҳарбий базасида асирга олинган эди. У қамоқда бўлган вақтида бошқа асирларнинг ҳам руҳий ҳолатига ғамхўрлик қилган. Аввалроқ озод қилинган гаровга олинганлардан бири – Агам Голдштейн-Алмог Бергернинг ота-онасига шундай деган эди: «Мен ҳали ҳам у ўриб берган соч ўримларини тақиб юрибман».