Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

48 соат ичида 14 000 чақалоқ очликдан ўлиши мумкин — Ғазода ҳалокатли дақиқалар”

48 соат ичида 14 000 чақалоқ очликдан ўлиши мумкин — Ғазода ҳалокатли дақиқалар”

Жиноятчи Исроил жуда зарур озиқ-овқат ёрдамини оммавий равишда киритишни тўхтатиб турган бир пайтда, Ғазода тахминан 14 000 чақалоқ кейинги 48 соат ичида очликдан ўлиш хавфи остида қолмоқда.

Буюк Британия савдо шартномалари бўйича музокараларни тўхтатди, Европа Иттифоқи эса Ғарбнинг танқидлари кучайиб бораётгани сабабли Ғазонинг ҳалокатли қамалга олиниши ва урушнинг кенгайиши муносабати билан Исроил билан мавжуд келишувларни қайта кўриб чиқмоқда.

Исроил Ғарб иттифоқчиларининг кучайиб бораётган босимига қарши норозилик билдириб, қўшимча ҳудудларни эгаллаш режаларини такрорламоқда.

Исроил кучлари узлуксиз ҳужумларнинг навбатдаги кунида 70 дан ортиқ фаластинликни ўлдирди. Жумладан, Ғазо шаҳридаги кўчганлар бошпанасига уюштирилган ҳужумда 22 киши, шу жумладан болалар ҳалок бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши натижасида камида 53 573 фаластинлик ҳалок бўлган, 121 688 нафари эса яраланган.

Ҳукумат матбуот хизмати ўлганлар сонини янгилаб, 61 700 дан ошганини маълум қилди. Улар вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳам ҳалок бўлган деб тахмин қилинаётганини қўшимча қилди.

Киритилди: 23:40 20.05.2025. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!