Бугун 1 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

4–5 декабрь кунлари Тошкентда ёғингарчилик кутилмоқда — Ўзгидромет

4–5 декабрь кунлари Тошкентда ёғингарчилик кутилмоқда — Ўзгидромет

Кундузги ҳарорат 12–15 даражадан 8–11 даражагача пасаяди.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати келгуси ҳафта учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Маълумотларга кўра, 4–5 декабрь кунлари пойтахтда узоқ кутилган ёғингарчилик кузатилади. Мутахассисларнинг қайд этишича, ёмғир асосан енгил бўлиб, шаҳар атмосферасида тўпланган чангни камайтиришга ва ҳавони янгилашга ёрдам беради.

1–3 декабрь кунлари мамлакат ҳудудларида қуруқ ва барқарор об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳарорат аста-секин кўтарилиб, 3 декабрь куни кундузги ҳарорат 12–15 даражагача етади.

4–5 декабрь кунларида Ўзбекистонга нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Шимолий вилоятлар бундан мустасно, республиканинг кўп ҳудудларида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор аралаш ёғиши эҳтимоли бор. Кундузги ҳарорат 6–11 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Шунингдек, 1–5 декабрь кунлари тунги ҳарорат -3…-2 даража атрофида бўлади. Айрим ҳудудларда туман тушиши, шамол эса шарқдан енгил ёки ўртача тезликда эсиши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:53. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!