Наманган вилояти Давлатобод туманида одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди.
Маълум бўлишича, аёл ўзининг жазмани билан тил бириктириб, турмуш ўртоғини 6000 доллар эвазига “киллер” орқали ўлдиришни режалаштирган.
Тезкор тадбир давомида шартли “киллер”га 5500 доллар бераётган вақтда улар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.