Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

32 ёшли эркак Тошкентда ярим тунда жиноят устида қўлга тушди

32 ёшли эркак Тошкентда ярим тунда жиноят устида қўлга тушди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 20 февраль куни тунги соат 01:00 ларда 32 ёшли Саъдулла А., Юнусобод тумани 18-мавзесида жойлашган кўп қаватли хонадонлар олдида қаровсиз қолдирилган 39 ёшли Зокирхўжа И.,га тегишли “Lacetti” русумли автомашинанинг чап олд эшигини сим ёрдамида очиб, қасддан ўғрилик жиноятини содир этмоқчи бўлган вақтида, 32 ёшли Абдуфаттоҳ Ш., ва Зокирхўжа И.,лар томонидан ушланганлиги боис, ушбу ўғирлик жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Саъдулла А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 1-қисми (ўғирликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Шунингдек, у муқаддам бир неча маротаба ўғирлик жинояти билан судланганлиги аниқланган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида, Саъдулла А., жиноят содир этишда фойдаланган сим ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 16:44 23.02.2021. Ўқилди: 2285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!