Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан тижорат банки фойдасига 300 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги суд қарори ижро этилди.
Қарздор Р.Р. кредит мажбуриятларини бажармагани сабабли, суд унинг гаровдаги мулки — «Chery iCar» автомобилини ундирувга қаратиш ҳақида қарор чиқарди.
МИБ ходимлари томонидан Р.Р. бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, у қарздорликни тўлашдан бош тортган ва гаровдаги автомобилни яшириб юрган. Шу сабабли автомобиль қидирувга берилди.
Қидирув тадбирлари давомида қарздорга тегишли «Chery iCar» автомобили Жиззах шахрининг айланма йўлларида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Автомобиль электрон онлайн аукционда сотилиб, тушган маблағдан қарздорлик тўлиқ қопланади.