Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

30 давлатдан фақат 7 таси НАТОнинг мудофаа харажатлари стандартларига жавоб берди

30 давлатдан фақат 7 таси НАТОнинг мудофаа харажатлари стандартларига жавоб берди

Бу ҳақда Bloomberg ҳарбий блокнинг сўнгги йиллик ҳисоботига таяниб ёзмоқда.

НАТО раҳбарияти мудофаага сарфлашни талаб қиладиган ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини фақат АҚШ, Буюк Британия, Польша, Эстония, Греция, Латвия ва 2022 йилда Литва ўзлаштирган.

Ушбу маълумотларни шарҳлар экан, НАТО Бош котиби Ценс Столтенберг «қўлга киритилган тараққиёт»ни олқишлади ва дарҳол бошқаларни: «Очиғи, биз кўпроқ ва тезроқ қилишимиз керак», деб чақира бошлади. Унинг сўзларига кўра, иттифоқчилар ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини шифт сифатида эмас, балки минимал деб ҳисоблашлари керак.

Ҳисоботга кўра, ўтган йили НАТОнинг умумий ҳарбий харажатлари триллион доллардан ошди. Шу билан бирга, умумий мудофаа харажатларининг қарийб 70% АҚШ ҳиссасига тўғри келди.

Киритилди: 23:25 22.03.2023. Ўқилди: 2164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!