🪙 Жумладан, Асака туманида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро 100 ва 200 минг сўмлик сохта банкнотлардан иборат, жами 297 млн сўм қалбаки пулни шартли харидорга 148 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
🕵️♂️ Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ушбу манзилда қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган компьютер, «Epson» русумли принтер, «A4» ҳажмдаги махсус қоғозларга чоп этилган ярим тайёр ҳолдаги 50 ва 100 минг сўмлик купюралар ҳамда қоғоз кесувчи ускуналар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
⚖️ Ҳозирда ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан мазкур фуқаро ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.