Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023 йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 38 919 нафарга етди.
Исроил армияси биргина сўнгги 48 соат ичида Ғазо секторининг турли ҳудудларида 7 марта қатлиом уюштириб, 71 фаластинликни ўлдирди. Бундан ташқари, яна 163 киши жароҳатланган, дейилади хабарда.
Шундай қилиб, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, Исроилнинг Ғазо секторига 7 октабрдан бери давом этган ҳужумлари натижасида қурбон бўлганларнинг умумий сони 38 919 нафарга, ярадорлар эса 88 622 нафарга етди.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди департамент.