Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

27 ёшли аёл "заҳри қотил" сотаётгани маълум бўлди

27 ёшли аёл "заҳри қотил" сотаётгани маълум бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси 2021 йилнинг 21 январь куни соат 23:00 да ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Қорақалпоғистон Республикаси  Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи 27 ёшли Малика Қ., “героин” гиёҳвандлик воситасини тадбирга жалб қилинган шахсга жами 700.000 сўм эвазига сотаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида, Малика Қ. дан олинган модда “героин” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва унинг умумий оғирлиги 0,02 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Малика Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:58 26.01.2021. Ўқилди: 2152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!