Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

27-28 май кунлари “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган поездларнинг 1 та рейси тўхтатилади

27-28 май кунлари “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган поездларнинг 1 та рейси тўхтатилади

“Тошкент МТУ” УКга қарашли “Ақча-Облиқ” темир йўл станциялари оралиғи 101-километр 9-пикетидаги кўприкда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан, жорий йил 27, 28 май кунлари “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездларнинг 1 та рейси бекор қилинади.

Хусусан,

2022 йил 27 май куни “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 64/63-сонли;

28 май куни “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 60/59 ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездларининг;

Шунингдек, 28 май куни 6408-сонли “Тошкент-Ангрен” ҳамда 29 май куни 6409-сонли “Ангрен- Тошкент” шаҳарлараро йўловчи поездларининг 1 та рейси бекор қилинади.

Бундан ташқари, 27 май куни “Бухоро-Андижон” йўналишида ҳаракатланадиган 391 сонли йўловчи поезди “Бухоро -Тошкент”, 28 май куни эса “Андижон -Термез” йўналишида қатновчи 397-сонли йўловчи поезди, “Тошкент-Термез” йўналишида амалдаги жадвал бўйича ҳаракатини амалга оширади.

Ушбу поездларга олдиндан харид қилинган чипталар йўловчиларга тўлиқ қайтарилади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Киритилди: 15:51 23.05.2022. Ўқилди: 2174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!