Тадбирда Республиканинг барча ҳудудларидан узлуксиз таълим тизимида хитой тилини ўрганувчи талаба ва ўқувчилардан вакиллар, уларнинг устозлари иштирок этишди.
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Ю Жун тадбирни очиб берди ва нутқ сўзлади.
Шунингдек, тадбирда ЎзДЖТУ Халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича проректор Абдурахим Насиров, Хитой филологияси кафедраси ўқитувчилари ва ЎзДЖТУ талабалари иштирок этди.
Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган ушбу тадбирда 17 нафар талабаларимиз совриндор бўлишга муваффақ бўлди. Уларнинг ҳар бири элчи томонидан сертификат ҳамда 4.000.000 сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланди.